Аввал хабар қилинганидек, “Касбий тайёргарлик ойлиги” муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академияси ходимлари ўртасида спорт мусобақаси бошланган эди.
Бугун беллашувлар давом эттирилиб, унда жамоалар арқон тортиш бўйича ўз маҳоратларини синаб кўришди. Ҳар бир жамоада етти нафардан иштирокчи ўрин олган мусобақа кессин курашларга бой ўтди. Муҳими, соғлом рақобат, жисмоний ва ақлий кучдан самарали фойдаланиш қизғин беллашувларнинг асосий мезони бўлди.
Спорт мусобақаси 21 сентябрга қадар бўлиб ўтади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати