Ички ишлар вазирлигида “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” ва “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Унда ҳудудий босқичлардан муваффақиятли ўтган ходимлар, жумладан, ИИВ Академиясининг Криминалистик экспертизалар кафедраси вакиллари ҳам қатнашди.
Иштирокчиларнинг касбий билим ва маҳорати 5 та шарт бўйича баҳоланди. Бунда эксперт-криминалистика фаолиятининг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Кўрик-танлов якунида Криминалистик экспертизалар кафедраси ўқитувчиси, капитан Фурқат Собиров “Энг яхши эксперт-криминалист” номинациясида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати