Собиқ Тошкент олий милиция мактаби битирувчилари ўзлари таълим олган қадрдон масканга келдилар.
Фахрийларнинг айтишича, улар бундан эллик йил олдин – 1974 йили ушбу даргоҳга илк қадам қўйишган. Ўша даврлар мактаб ҳаётида эсда қоларли ўзгаришлар рўй берган. Ўқув ва ётоқ бинолари қурилган. Битирувдан сўнг ёш лейтенантлар шарафли хизматни бажариш учун турли ҳудудларга йўл олишади.
Тадбир давомида фахрийлар саф майдони, курсантлар ётоқхонаси, спорт мажмуаси ҳамда академия тарихи музейини томоша қилиб, эски хотираларни сўзлаб бердилар. Ёш ходимлар билан суҳбат қуриб, қимматли маслаҳатларини улашдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати