Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Электр таъминотидаги узилишлар бартараф этилмоқда

19 Январь 2023, 08:01

830

Аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига бириктирилган масъуллар томонидан аҳолидан тушаётган ҳар бир мурожаат жойига чиқилган ҳолда ўрганилиб, мавжуд муаммолар ижобий ҳал қилинмоқда. Тезкор штабдан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 18 январь куни туман аҳолисидан электр, газ ва сув таъминоти масалаларига оид тўрт юздан зиёд мурожаат келиб тушган. Ўз вақтида кўрилган амалий ишлар натижасида “Авайхон”, “Ал-Форобий”, “Лашкарбеги”, “Чимён”, “Буюк ипак йўли”, “Азамат”, “Катта Ялонғоч ота” ва бошқа маҳаллаларда коммунал тизимдаги узилишлар зудлик билан бартараф этилган.

Аҳоли билан ишлашда фақатгина мурожаатларга эътибор қаратилаётгани йўқ. Туман газ, электр, сув таъминоти корхоналари ва ИИВ Академияси вакиллари ўзларига бириктирилган маҳаллани “хонадонбай” ўрганиб, фуқароларнинг яшаш шароитларидан хабар олишмоқда. Бундан ташқари, ҳудудларни ободонлаштириш, қор ва музламалардан тозалаш ишлари жадаллик билан давом эттириляпти. Ташаббускор ёшларнинг жонбозлиги туфайли пиёдалар ҳаракатланадиган йўллар хавфсиз ҳолга келтирилиб, аҳолига қулайлик яратилмоқда.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech