Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшлар тарбиясидаги муаммоларга ечим изланди

15 Май 2026, 19:30

59

ИИВ академиясининг Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси томонидан ўтказилган илмий-амалий конференцияда долзарб масала муҳокама қилинди.

Анжуманда бугунги глобаллашув даврида ёшлар таълим-тарбияси, уларни замонавий таҳдид ва хатарлардан асраш, баркамол авлод этиб вояга етказиш, бу борадаги устувор йўналишлар, мавжуд муаммоларнинг ечимлари хусусида фикр алмашилди.

Сўзга чиққанлар ёшлар маънавиятига салбий таъсирлар кўпайиб бораётган бир шароитда уларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касбий йўналтириш, кадрлар тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш, ёшлар билан ишлашнинг самарали механизмларни амалиётга татбиқ этиш муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида олимлар ва соҳа мутахассисларининг “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ёшларни тарбиялашда компетенциявий ёндашув”, “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва девиант хулқнинг олдини олиш”, “Маҳалла, оила ва таълим муассасалари ҳамкорлигининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти” ҳамда бошқа мавзудаги маърузалари тингланди.

Шунингдек анжуманда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Тизим самарадорлигини ошириш учун ёшларни касбий тайёрлашни такомиллаштириш, ихтисослашган ўқув муассасаларида таълим-тарбия ишлари сифатини юксалтириш, инновацион ёндашувларни жорий қилиш, бу борадаги муаммоларни илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш зарурлиги айтилди. Ёшлар тарбиясини кучайтириш борасида таклиф ва тавсиялар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech