Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшлар билан ватанпарварлик мулоқоти

7 Май 2026, 22:12

60

Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳридаги 1-сон академик лицейида “Бурч, жасорат, матонат!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда ички ишлар органлари фахрийлари, Мирзо Улуғбек тумани “Авайхон” маҳалласи вакиллари, лицей ўқувчилари ҳамда ИИВ академияси курсантлари иштирок этди.

Тадбир давомида халқимизнинг мардлик ва фидойилик анъаналари, Ватан озодлиги йўлида жон фидо қилган аждодлар хотираси ҳақида сўз юритилди. Фахрийлар ёшларни тарихдан сабоқ олиш, тинчлик қадрини билиш ва юртга садоқатли бўлишга чақирди.

Бундай учрашувлар ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва масъулият туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech