“Сайёр академия” ўқув дастури доирасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида машғулотлар ўтказилди.
Семинар-тренинг ички ишлар бўлинмалари эксперт-криминалист ходимларининг суд экспертиза тадқиқотларини ўтказиш ва хулосани расмийлаштиришга доир касбий билим ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил қилинди.
Сайёр машғулотлар Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари томонидан интерфаол ёндашувлар асосида олиб борилди. Соҳа ходимларига суд экспертиза тадқиқотларини ўтказиш ва хулосани расмийлаштириш тартиби, амалдаги процессуал талаблар билан бирга, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти етказилди.
Айтиш жоизки, семинар-тренинг машғулотларининг дастлабки босқичида 50 нафар ходим иштирок этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати