Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Дунё тамаддунидан жой олган олим

30 Октябрь 2024, 09:10

247

Пойтахтимизда буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Аждодимиз ҳайкали қад ростлаган масканда ўтган тадбирда Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари, курсант ва ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сўз олганлар темурийлар даврининг йирик намояндаси, қомусий олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолияти, ибратли амаллари, жаҳон илм-фани ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси, буюк аждодимиздан қолган улкан илмий-маърифий мерос ҳақида тўхталиб ўтишди.

Мирзо Улуғбек саъй-ҳаракатлари билан Самарқанд ўз даврининг илм-фан марказига айлангани, бобокалонимиз ҳомийлиги остида кўплаб иншоотлар барпо этилгани, “Зижи жадиди Кўрагоний” асари ҳозирги пайтда ҳам дунё олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётгани эътироф этилди.

Маънавий-маърифий тадбирда ёшлар ўз чиқишлари орқали бобокалонимиз шахсияти ва унинг бой меросини ўрганишга бўлган қизиқишларини намоён этдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech