Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Дуал таълим имкониятлари муҳокама қилинди

30 Март 2026, 18:28

76

ИИВ академиясида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь ва Россиянинг турдош олий таълим муассасалари билан биргаликда халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирда дуал таълим жараёнида амалиётга йўналтирилган компонентларни интеграция қилиш моделлари юзасидан фикр алмашилди.

Давра суҳбатида ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашда дуал таълим тизимидан самарали фойдаланиш, бу борада халқаро тажрибанинг илғор жиҳатларини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзу доирасида Россия Федерацияси ИИВ Омск академияси, Воронеж институти, Сибирь юридик институти, Қозоғистон Республикаси ИИВ Олмаота академияси, шунингдек Қирғизистон ва Ўзбекистон ИИВ академиялари вакилларининг долзарб мавзудаги чиқишлари тингланди.

Муҳокамалар якунида дуал тизимда ўқитиш самарадорлигини ошириш, профессор-ўқитувчилар ва амалиёт мураббийларининг малакасини ошириш, илғор тажрибалар бўйича тренинг машғулотларини ташкил этиш, турдош ўқув муассасалари ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech