Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашда спортнинг ўрни беқиёс.
Ички ишлар вазирлиги академиясида “Дўстлик марафони” югуриш мусобақаси уюштирилди. Беллашувда академия ёшлари билан бирга, Хитой Жамоат хавфсизлиги университети талабалари ҳамда юртимизда таълим олаётган тожикистонлик курсантлар қатнашди.
Мусобақа академия дарвозаси олдидан старт олди. Иштирокчилар таълим муассасаси ҳудуди бўйлаб 2000 метр масофани босиб ўтдилар.
Қизиқарли кечган марафон якунида ИИВ академиясидан Илҳом Пирназаров, Нурмурод Ёрқинов, Сардор Насруллаев, Ирода Бекмирзаева, Жамоат хавфсизлиги университетидан Ма Цюань, Сун Ю Сюань, қўшни юрт вакилларидан эса Муҳибулло Нажмиддинов, Муҳаммаддин Раҳмонов ва Шерали Ёралиевлар совриндорлар сафидан жой олишди.
Ғолиблар медал ва диплом билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати