Беморлар, айниқса қонга муҳтож инсонлар саломатлигини тиклашда донорликнинг ўрни беқиёс. Ўзгалар учун қон топтириш нафақат беғараз ёрдам, балки ўз саломатлигимиз учун ҳам фойдали.
ИИВ Марказий госпиталида қон топшириш акцияси ташкил қилинди. Ички ишлар органлари тизимида “Донорлик ҳафталиги” доирасида ўтказилган тадбирда ИИВ Академияси курсантлари ҳам кўнгилли равишда фаол иштирок этишди.
Акция олдидан қон топшириш жараёни, белгиланган санитария-гигиена қоидалари, донорлик ҳаракатининг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир давомида 50 нафардан ортиқ ёшлар ихтиёрий равишда қон топширдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати