14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда ИИВ Академияси курсантлари ҳам фаол иштирок этишди.
Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда ИИВ Марказий госпиталида ташкил этилган акцияда 100 нафардан зиёд ёшлар қон топширди.
Айтиш жоизки, донорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган бундай тадбирлар хасталикка чалинган ва қонга муҳтож беморлар ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати