ИИВ академиясида беғараз қон топишириш акцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги “Қон препаратлари” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда ходимлар ва тингловчи-курсантлар фаол иштирок этди.
Акция олдидан кўнгиллиларга зарур тиббий маслаҳатлар берилди. Мутахассисларнинг айтишича, қон топшириш организм учун хавфсиз саналади. Ёши 18 дан, оғирлиги 50 килограммдан юқори, соғлом кишилар донор бўла олади. Инсон организми йўқотилган қоннинг ўрнини 48 соатда қоплайди.
Эзгу ташаббусда 100 нафарга яқин донорлар иштирок этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати