Ички ишлар вазирлиги академиясида пойтахтимиздаги “Қон препаратлари” илмий ишлаб-чиқариш корхонаси билан ҳамкорликда донорлик акцияси ташкил этилди.
Жамиятда соғлом турмуш тарзи ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, муҳтожларга кўмак бериш, беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўтказилган тадбирда ходимлар фаол иштирок этди.
Тадбир аввалида шифокорлар томонидан қон топширишнинг фойдали хусусиятлари, турли касалликларнинг олдини олишдаги аҳамияти ҳақида тушунча берилди.
Уюшқоқлик билан ўтказилган акцияга айниқса ёш ходимлар ва курсантлар катта ҳисса қўшишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати