Бухоро шаҳрида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Республика ишчи гуруҳи вакиллари, вилоят ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, секторлар масъуллари, ИИБ раҳбарияти, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, шунингдек профилактика инспекторлари иштирок этган йиғилишда жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги вазифалар ижросига эътибор қаратилди.
Ҳудудларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омилларни аниқлаш, салмоғи юқори бўлган жиноятларнинг олдини олиш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, жиноятчиликни жиловлашга рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида “Бухоро тажрибаси”ни оммалаштириш, шунингдек “еттилик тизими” фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилишдан сўнг республика ишчи гуруҳи вакиллари ИИВ Академияси томонидан жиноятчиликни жиловлаш мақсадида тайёрланган кўргазмали тақдимот ҳамда методик қўлланма билан таншидилар. Масъул раҳбарларга илмий-амалий таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган мазкур ёндашувларни амалиётга самарали татбиқ қилиш, маҳаллаларда сайёр машғулотлар ташкил этиш, профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Дониёр Қодиров иштирок этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати