Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияси дин психологиясининг илмий-назарий ва амалий масалаларига бағишланди.
Онлайн тарзда ўтган тадбирда М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва унинг Тошкент шаҳридаги филиали, Л.Н.Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети, Мусулмонларга психологик хизмат кўрсатиш ассоциация Бошқирдистон бўлими, Россия ислом институти, шунингдек Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази ҳамда бошқа таълим муассасаларидан етакчи олимлар, илмий тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этди.
Анжуманда “Диний экстремистик ғоялар таъсирига тушган шахслар билан ишлашнинг ижтимоий-психологик асослари”, “Деструктив диний тасаввурларнинг шахсга психологик таъсири”, “Ижтимоий геронтологиянинг психологик жиҳатлари”, “Когнитив ёндашувда диний маълумотларни тушуниш хусусиятларининг психологик жиҳатлари” каби мавзуларда маърузалар қилинди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати