Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Долзарб таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди

06 Декабрь 2022, 06:12

1402

ИИВ Академиясида Жиноят-процессуал муносабатларда чиқимлар: назария ва амалиёт” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, ҳуқуқшунос олим ва тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари иштирок этган анжуманда долзарб мавзу қизғин муҳокама қилинди.

Асосий маърузачилардан ИИВ Академияси Ўқув-услубий бошқармаси бошлиғи Беҳзод Рашидов, Олмазор тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Авазхон Итолмасов, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси Нодир Ашуров, Тошкент давлат юридик университети ихтисослашган филиали доценти Муҳаммадулло Чутбоев ва бошқаларнинг “Жиноят-процессуал қонунчилигида чиқимлар таснифи”, “Тергов фаолиятида процессуал чиқимларни қоплаш: муаммо ва ечимлар”, “Процессуал чиқимларни қоплаш ва ундириш бўйича судлар фаолиятини такомиллаштириш”, “Гумон қилинувчи ва айбланувчини бепул юридик ёрдам билан таъминлаш билан боғлиқ чиқимларни мақбуллаштириш”, “Жиноят-процессуал муносабатларда чиқимларни қоплаш ва ундиришга доир халқаро тажриба” мавзуидаги маърузалари тингланди.

Анжуман жараёнида билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ҳамда тавсиялар асосида жиноят-процессуал қонунчиликни янада такомиллаштириш, мавжуд муаммоларнинг амалий ечимларини ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech