Ички ишлар вазирлиги академиясида интернет глобал тармоғидан террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши курашишга бағишланган тадбир ўтказилди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси кўмаги билан онлайн форматда ташкил этилган тадбирда халқаро мутахассислар, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси вакиллари, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари қатнашди.
Анжуманда жаҳон ҳамжамияти томонидан трансмиллий жиноятларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, терроризмнинг тинчлик ва барқарорликка таъсири, айниқса оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг олдини олиш ҳамда мазкур йўналишдаги асосий вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан электрон ўқув платформаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати