Ички ишлар вазирлиги академиясида экстремизм ва терроризм таҳдидларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси вакиллари, академия кундузги таълимининг “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар радикализм, терроризм ва экстремизмнинг асл мақсад-моҳияти, жаҳоннинг айрим минтақаларида содир қилинаётган террорчилик ҳаракатлари, ахборот макони орқали жамиятимизга кириб келаётган ғаразли ғоялар, улардан аҳолини, айниқса ёшлар қатламини ҳимоялаш масалалари, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг устувор йўналишлари, бу борада ички ишлар органларининг асосий вазифалари ҳақида тўхталиб ўтишди.
Давра суҳбати давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида маънавий-мафкуравий ишларни кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати