Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Долзарб мавзудаги илмий-амалий конференция

02 Июль 2024, 06:07

659

ИИВ Академиясида “Жиноятчиликка қарши курашишда рақамли технологиялардан фойдаланиш” мавзусида республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти, Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,  Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Судялар олий мактаби, ДХХ ҳузуридаги Кибер хавфсизлик маркази, ИИВ Малака ошириш институти, Божхона институти, Тошкент давлат юридик университети ва юртимизнинг етакчи олий таълим муассасалари олимлари, академия профессор-ўқитувчилари ҳамда  ёш тадқиқотчилар иштирок этди.

Тадбирда мутахассислар томонидан рақамли дунё шароитида содир этиладиган жиноятларнинг асл омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш ва бартараф этиш, криминологик фаолиятда сунъий интеллект ва замонавий рақамли технологияларни қўллаш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, уларни миллий қонунчилигимизга имплементatsiя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Асосий маърузачиларнинг “Рақамли дунё шароитида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишдаги миллий ва хорижий тажриба”, “Рақамли дунё шароитида содир этиладиган жиноятларни криминологик прогноз қилишнинг аҳамияти”, “Кибержиноятчилик: таҳлил, таҳдид ва ҳимоя”, “Рақамли технологиялари соҳасидаги жиноятларни содир этаётган жиноятчи ва ундан жабрланувчининг шахси”, “Кибержиноятчиликка қарши курашиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқий сиёсатнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари”, “Рақамли дунё шароитида содир этиладиган жиноятлар тенденцияси ва уларнинг олдини олишдаги муаммолар” мавзуларидаги маърузалари тингланди.

Муҳокама марказидаги масалалар, билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноятларнинг янги кўринишларига қарши курашиш соҳасига қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech