Ички ишлар вазирлиги академиясида жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб масалаларига бағишланган республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Манфаатдор соҳавий хизматлар вакиллари, профессор-ўқитувчилар, магистратура тингловчилари ҳамда “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослиги бўйича таълим олаётган курсантлар иштирок этган анжуманда атрофлича фикр алмашилди.
Хусусан, терроризм, экстремизм, одам савдоси, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашишни такомиллаштириш, соҳага илғор ёндашувларни кенг жорий қилиш, жамиятда жиноятчиликка қарши муросасизлик муҳитини қарор топтиришда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш масалалари ҳамда бу борада келгусидаги муҳим вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Анжуман якунида фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган долзарб таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
ИИВ академияси ахборот хизмати