Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Долзарб мавзудаги давра суҳбати

23 Май 2024, 10:05

852

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида “Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш – ислоҳотлар самарадорлигининг муҳим омили” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси вакиллари ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этди.

Давра суҳбатида сўз олганлар “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш”, “Ички ишлар органларининг коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятининг хусусиятлари”, “Коррупцияга оид ишларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг коррупцияга қарши курашдаги аҳамияти” ва “Коррупцияга қарши курашда: хориж тажрибаси” каби долзарб мавзуларда маъруза қилишди.

Мутахасислар томонидан Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича стратегия ва давлат дастурларини ишлаб чиқилганлиги, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитлари чуқур таҳлиллар асосида ўрганиб чиқилаётганлиги таъкидланди.

Тадбир якунида маърузалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech