Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 11 февралида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш чоралари муҳокама қилинган эди.
Йиғилишда, хусусан, ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастурини амалга ошириш, йўл ҳаракатига оид қонун ҳужжатларини тубдан такомиллаштириш, содир этилаётган қоидабузарликларнинг олдини олиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Тошкент давлат транспорт университетида мазкур соҳадаги долзарб муаммоларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Таълим маскани профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ҳамда ИИВ Академиясининг Автомобиль тайёргарлиги кафедраси вакиллари иштирок этган тадбирда соҳа учун кадрлар тайёрлаш истиқболлари, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, халқаро тажрибанинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш, таълим муассасалари ўртасида илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш борасида фикр алмашилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати