ИИВ академиясида далилларни тўплаш ва текшириш тартибининг долзарб масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Илмий-амалий конференцияда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ходимлари, қатор олий таълим муассасаларидан олим ва тадқиқотчилар ҳамда академия курсантлари иштирок этди.
Ишчан руҳда ўтган андуманда терговга қадар текширув босқичида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари, бу борада мавжуд айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари, жиноят ишларини тергов қилишда далилларни тўплашнинг процессуал тартиби, рақамли далилларни аниқлаш, тўплаш ва текширишда мақбулликни таъминлаш масалалари қизғин муҳокама қилинди.
Соҳа вакиллари ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари асосида муҳим таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.
ИИВ Академияси ахборот хизмати