Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Долзарб мавзу атрофлича муҳокама қилинди

18 Ноябрь 2024, 03:11

290

Ҳозирги мураккаб шароитда кадрларнинг жанговар тайёргарлиги ва ахлоқий-руҳий сифатларини ошириш қандай омилларга боғлиқ? Бу борада ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасаларида нималарга эътибор қаратилмоқда?

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган илмий-амалий конференцияда ушбу масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Тадбирни академия бошлиғи ўринбосари Шерзод Таджиметов очиб, юқори малакали офицер кадрлар тайёрлашнинг муҳим йўналишларига тўхталди.

Долзарб мавзуга бағишланган анжуманда Жамоат хавфсизлиги университети доценти Д. Маматқулов, Қуролли Кучлар академияси кафедра бошлиғи О. Тўрахўжаев, ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси Ҳ. Акрамбоев ҳамда ИИВ академияси Ҳарбий тайёргарлик кафедраси вакиллари чиқиш қилди.

“Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлигини оширишнинг замонавий тенденциялари”, “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича бўлажак офицерларда перцептив компетентликни ривожлантириш”, “Кадрларнинг жанговар-аҳлоқий сифатларини такомиллаштириш: миллий ва хорижий тажриба”, “Ички ишлар органларида ходимларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш механизмлари” мавзуида маърузалар тингланди.

Конференция иштирокчилари масаланинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратиб, кадрлар тайёрлаш фаолиятни такомиллаштириш, таълим муассасалари ўртасида илғор тажрибаларни оммалаштириш, мавжуд муаммоларни илмий татқиқ қилиш ва амалиёт учун долзарб таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидладилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech