Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Дипломлар тантанали руҳда топширилди

25 Май 2024, 07:05

740

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ички ишлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академиясининг Сиртқи таълим факультети ана шу устувор мақсадлар йўлида ташкил қилинган эди. Ўтган қисқа давр мобайнида факультетда 1500 нафарга яқин ҳуқуқшунос кадрлар тайёрланди.

Ўқув даргоҳида тингловчиларнинг битирув маросимига бағишланган навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Унда академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва битирувчилар иштирок этди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда сиртқи таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш тизими янги босқичга олиб чиқилди. Ўқув жараёнига интерфаол ёндашувлар, шу жумладан, “Moodle” платформаси кенг жорий қилинди. Тингловчиларнинг фанларни ўзлаштириши, ўз устида мустақил ишлаши, хориж тажрибаларини ўрганиши ҳамда маънавий дунёқарашини юксалтириши учун замон талаблари даражасида шарт-шароитлар яратилди.  

Академия раҳбари битирувчилар олдида турган долзарб вазифаларга тўхталди. “Юртимиздаги ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш, халқимизни рози қилишга қаратилган. Ушбу эзгу тамойил фаолиятимиз мезони бўлиши керак. Ана шу масъулиятни чуқур ҳис қилиб, она Ватанимиз ва халқимизга юксак садоқат билан хизмат қилинглар”, деди Рустам Хатамов.

Шундан сўнг битирувларга “юрист” малакасини берувчи димломлар тантанали равишда топширилди. Сафдошлари номидан Шавкат Файзиев ва Нигора Давронова сўз олиб, таълим берган устозлари меҳнатини эътироф этган ҳолда зиммаларидаги масъулиятни муносиб оқлашга ваъда бердилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech