Жорий ўқув йили якунида Ички ишлар вазирлиги академиясини еттита мутахассислик йўналиши бўйича 600 нафардан зиёд курсант тамомлайди.
Битируволди ўтказилган Якуний давлат аттестациясида курсантлар “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти”, хорижий тиллар ва мутахассисликка оид фанлардан имтиҳон топширдилар. Уларнинг ўқиш давомида эгаллаган билим салоҳияти Академия профессор-ўқитувчилари, шунингдек давлат аттестация комиссиясига жалб қилинган тажрибали амалиёт ходимлари ҳамда турдош олий таълим муассасаларининг малакали мутахассислари томонидан холисона баҳоланди.
Айни кунларда эса малакавий битирув иши ҳимоялари ўтказилмоқда. Эътиборли жиҳати, мазкур жараёнда мавзунинг долзарблиги, ички ишлар органлари амалиётидаги муаммоларнинг қай даражада тадқиқ қилингани, илмий асосда ишлаб чиқилган таклиф ҳамда тавсияларнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати