Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Депутат ва ёшлар учрашуви

11 Январь 2025, 06:01

74

Ички ишлар вазирлиги академиясида ёшларнинг сиёсий билими ва дахлдорлик ҳиссини юксалтириш мақсадида тадбир ташкил қилинди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова иштирок этди. Қонунчилик палатаси вакили муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз турмушида бўлаётган ижобий ўзгаришлар, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасида қилинаётган кенг кўламли ишларга тўхталди. Янгиланишлар жараёнида юртимиз ёшлари ҳар жабҳада фаол ва ташаббускор бўлишлари кераклигини таъкидлади.

Мулоқот чоғида курсантларга парламент қуйи палатаси ҳаёти ҳақида маълумот берилди. Зулайҳо Акрамова ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бераркан, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмуни ва моҳияти, янги сайланган депутатлар олдидаги устувор вазифалар, қонунларнинг яралиш жараёни, қўмита ва фракциялар фаолиятига батафсил тўхталиб ўтди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech