ИИВ Академиясида жиноят қонунчилигидаги янгиланишларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти вакиллари, профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчилар, курсантлар иштирок этди.
Тадбирда Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда кибержиноятларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш борасида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан фикр алмашилди.
Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати