Ички ишлар вазирлиги академиясида ташкил этилган давра суҳбатида Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этди.
Давра суҳбатида хотин-қизларга нисбатан содир этиладиган тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш ҳамда ижтимоий турмуш тарзи оғир аҳволда бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда “маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан Пойтахтимизнинг Олмазор тумани “Хастимом” маҳалласи мисолида курсантларга тушунчалар берилди.
Бундан ташқари сўзга чиққанлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган еттилик вакиллари томонидан фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва бундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш масалаларига ҳамда “маҳалла еттилиги”нинг аҳоли билан яқин ҳамкорликда ишлаш орқали ҳудудлардаги криминоген вазиятларни барқарор ушлаб туриш масалаларига тўхталди.
Тадбир якунида мутахассислар курсантларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати