Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Давра суҳбати

01 Март 2023, 11:03

1135

Академиянинг “ташкилий-штаб фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлари учун давра суҳбати ташкил қилинди.

ИИВ Ташкилий департаменти, вазирлик ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ИИО ФМБлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир “Ички ишлар органлари навбатчилик хизматлари тизими, тузилиши ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзуига бағишланди.

Давра суҳбатида Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси бошлиғи, полковник О. Матчанов, вазирлик Ташкилий департаменти бўлим бошлиғи, подполковник О. Шоҳакимов, Академия бошлиғининг ёрдамчиси, полковник И. Ҳимматов ва бошқалар томонидан навбатчилик хизматлари фаолиятини ташкил этиш, тизим самарадорлигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни, ҳудудий ички ишлар органларида жорий қилинаётган тизимлар ва истиқболдаги долзарб йўналишлар ҳақида мулоҳазалар билдирилди. 

Амалиёт ходимлари билан очиқ мулоқот курсантларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech