ИИВ Академиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан вебинар машғулот ўтказилди.
Хорижлик мутахассислар томонидан “Dark Web ва Тоr тармоғига кириш”, “Dark Web: глобал тенденциялар ва сўнгги ривожланиш”, “Dark Web тергови: амалий тадқиқот” мавзуларида маъруза олиб борилди. Шунингдек, кибержиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий технологиялари, кибермакондаги таҳдидларга фаол жавоб бериш, Darknet тармоғидан фойдаланган ҳолда содир этилган кибержиноятларни аниқлаш, тергов қилиш ва бошқа долзарб йўналишларда тушунчалар берилди.
Машғулот сўнггида профессор-ўқитувчилар ва курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати