Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси барчани хайрли мақсад сари бирлаштирмоқда.
Акция доирасида Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги “Ўзбекистон” сиҳатгоҳида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Академия курсантларидан иборат ташаббускор отряд томонидан майдонларда тупроқ ишлари бажарилиб, дарахтларга ишлов берилди. Бўш ерлар, ариқ ва йўлаклар тартибга келтирилди.
– “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатига ҳисса қўшганимдан хурсандман, – дейди 2-босқич курсанти Муҳаммад Султонов. – Масканни ободонлаштириб, турли хил кўчатлар экдик. Мақсадимиз юртимизни яшилликка буркаб, мусаффо келажакка интилишдир.
Шу куни сиҳатгоҳ ҳудудига табиий иқлим шароити ва тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда 100 тупдан ортиқ кўчатлар ўтқазилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати