Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ЧЎЛПОННИНГ СЎНМАС ИЖОДИ

18 Октябрь 2022, 07:10

896

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбони китобхон ёшлар учун севимли масканга айланмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Абдулҳамид Чўлпон ҳайкали пойида ўтказилган тадбирда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адабиёт ихлосмандлари, ИИВ Академияси вакиллари ҳамда ўқитувчилар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар маърифатпарвар адиб ижодининг юксак ғоялари, Чўлпон ижодини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Адабиёт миллат маънавияти ва ёшлар камолотининг мустаҳкам устуни эканлиги таъкидланди.

– Муҳтарам Президентимизнинг эътибор ва ғамхўрликлари самарасида адабиётга қизиқувчи ёшлар сафи кўпаймоқда, – дейди ИИВ Академияси курсанти Ҳусния Умрзоқова. – Абдулҳамид Чўлпон ижодидан баҳраманд бўлган ҳар бир инсон шеъриятнинг сеҳрли кучини қалбан ҳис этади. Қолаверса, адиб ижодининг тарбиявий аҳамияти ҳам юксак.

Тадбирда Академия курсантлари ҳамда пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 48-сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан Чўлпон шеърларидан ёд айтилди. Иқтидорли ёшлар “Кундузсиз кечалар” спектаклидан парча намойиш этишди. Тадбир сўнггида бир гуруҳ ёшлар бадиий адабиётлар билан рағбатлантирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech