Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Чўлпон – моҳир таржимон ва журналист

09 Ноябрь 2022, 08:11

1504

Адиблар хиёбонида Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижодига бағишланган сайёр машғулот бўлиб ўтди. Тадбирда ИИВ Академиясининг Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари ҳамда курсант ёшлар иштирок этди.  

Маълумки, маърифатпарвар адиб ижодида таржима санъати ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Чўлпон таржималари қаторида Пушкиннинг “Борис Годунов” ва “Дубровский” Шекспирнинг “Ҳамлет”, Мольернинг “Хасис”, Гоццининг “Маликаи Турандот”, Третяковнинг “Ҳайқир, Хитой”, Файконинг “Портфеллик киши”, Гоголнинг “Иван Иванович билан Иван Никифорович ўртасидаги низолар ҳикояти” ҳамда бошқа асарларни қайд этиш жоиз. Бундан ташқари, шоир Шарқ ва Ғарб шеъриятининг сара намуналарини ўзбек тилига ўгирган.  

Сайёр машғулотда Чўлпоннинг ўзига хос ижод йўли, юксак таржимонлик маҳорати, ўзбек ва жаҳон адабиёти алоқаларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси эътироф этилди. Тадбир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейида бўлиб ўтган қизиқарли давра суҳбатига кўчди. Таниқли шоира Фароғат Худойқулова билан мулоқот чоғида курсантлар ушбу маскандан ўрин олган тарихий материал ва экспонатлар ҳақида кўплаб маълумотлар олишди. Айниқса жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ҳаёти ва ижодини акс эттирган лавҳалар улкан таассурот қолдирди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech