Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган эзгу ташаббус ёшларни адабиёт оламидан кўпроқ баҳраманд бўлишга ундамоқда.
Бинобарин, Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ҳам маърифатпарвар адиб Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиб келишмоқда. Ўқув муассасасида иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида адиб номидаги стипендия ҳамда кўкрак нишони таъсис этилган. Адабиётга қизиқувчан курсантлар учун “Чўлпон издошлари” тўгараги фаолият юритмоқда.
Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ўтказилган сайёр машғулотда кундузги таълимнинг 2-босқич курсанти Ҳусния Умрзоқова Чўлпон ижодига бағишланган тақдимотини намойиш этди. Чўлпон ҳаётининг мураккаб даврлари, асарларида йўлғилган ғоялар ҳақида айтилган фикр-мулоҳазалар барчада ёрқин таассурот қолдирди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати