Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Чет тиллари бўйича имтиҳонлар ўтказилди

20 Май 2022, 07:05

1437

Хорижий тилларни билиш профессионал салоҳиятнинг муҳим белгиларидан бири саналади. Бугун ички ишлар органлари тизимида ҳам ушбу мезонга эҳтиёж ва зарурат ошиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида хорижий тилларни мукаммал билган ва буни амалий фаолиятида самарали қўллаб келаётган ходимлар учун қўшимча рағбатлантириш тизими жорий қилинган эди. Бу эса ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширишга туртки берди.

Жорий йилнинг 11–14 май кунлари чет тилларини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонларнинг иккинчи босқичи ўтказилди. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ташкил этилган тадбирда биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган ИИВ марказий аппарати, ҳудудий ички ишлар органлари ва таълим муассасалари ходимлари иштирок этди. Синовлар оғзаки суҳбат, яъни тинглаб тушуниш, ўқиб гапириб бериш ва ёзиш шаклида қабул қилинди.

Эндиликда имтиҳонни муваффақиятли топширган ходимларнинг махсус сертификати тегишли ички ишлар органларига юборилади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech