Ички ишлар вазирлиги академияси ташаббуси билан Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги 41-сонли умумтаълим мактаби оталиққа олинди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, 3-сектор вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқитувчи-мураббийлар ва ўқувчилар иштирок этди.
Айтиш жоизки, кейинги йилларда мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланди. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан тизимда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар етук ва баркамол авлодларни вояга етказишда муҳим пойдевор бўлмоқда. Юртимизнинг турли гўшаларида замонавий мактабларнинг барпо этилаётгани, ўқув масканлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ёшлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда.
Тадбирда сўз олганлар масканнинг оталиққа олингани ёшлар келажаги йўлида қўйилган хайрли қадам бўлганини таъкидлаб ўтишди. Шу куни мактаб кутубхонасига миллий ва жаҳон адабиётига оид энг яхши китоблар туҳфа қилинди. Ўқувчилар турли хилдаги спорт анжомлари ва кийимларидан иборат совғаларни қабул қилиб олдилар.
Шундан сўнг “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил қилинди. Футбол, волейбол, стол тенниси баҳслари, арқон тортиш, тош кўтариш каби халқ ўйинлари ўқувчи ёшларнинг юртга садоқат, мардлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини юксалтиришга хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди. Айниқса Ички ишлар вазирлигининг Андижон вилоятидаги академик лицейи ўқувчилари билан биргаликда ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини қизиқарли баҳсларга бой бўлди.
Беллашувлар якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати