Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Буюк бобокалонимизга улкан эҳтиром кўрсатилди

9 Апрел 2026, 20:56

45

Пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида буюк аждодимиз таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланди.

Қутлуғ сана муносабат билан ўтказилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари қатори ИИВ академияси ходимлари ва курсантлари ҳам қатнашди.

Сир эмаски, Амир Темурнинг мардлиги, улкан матонати ва жасорати, адолат ва донишмандликка таянган бошқарув стратегияси ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун ўзига хос мактабдир.

Она юртимиздан шундай улуғ зотнинг етишиб чиққани ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалбида ватанпарварлик, фидойилик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Тадбир давомида Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилиб, ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Курсантлар Темурийлар тарихи давлат музейини томоша қилиб, ноёб экспонатларни томоша қилишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech