Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Буюк аждодларимизга эҳтиром

20 Август 2022, 08:08

4060

Тарих – миллий ўзлигимизни англаш, буюк аждодларимизга юксак эҳтиром кўрсатиш ҳиссини уйғотади. Пойтахтимиздаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи ҳамда Қатағон қурбонлари хотираси музейи ана шундай зиёратгоҳлардан бири саналади.

“Ватанпарварлик оийлиги” доирасида Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари мазкур қадамжода бўлиб, юртимиз озодлиги йўлида қурбон бўлган боболаримиз ҳаёти билан яқиндан танишдилар.

– Ушбу масканга келган киши истиқлол неъматининг улуғ қадрини ҳис этади, – дейди 3-босқич курсанти Ҳусния Умурзоқова. –Муҳтарам Президентимизнинг ташаббусларидан сўнг ўқув даргоҳимизда Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижодини ўрганиш ҳаракатлари бошлаб юборилган эди. Музейни томоша қилиш асносида атоқли адиб фаолиятининг энг мураккаб даврлари ҳақида ноёб маълумотларга эга бўлдим. Мен қатори, барча тенгдошларим қалбида она Ватанимизга бўлган чексиз садоқат туйғулари жўш урди.

Тадбир давомида ёшларга мазкур мажмуанинг барпо этилиш тарихи, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар, масканда фаолият юритаётган музейдан ўрин олган тарихий экспозициялар ҳақида маълумот берилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech