Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Буюк аждодлар ворислари

04 Декабрь 2023, 05:12

643

Давлат хавфсизлик хизмати академиясида турдош олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида “Аждодлар изидан” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Тарихда ўчмас из қолдирган буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий меросини тарғиб қилиш орқали ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Қуролли Кучлар академиялари, Божхона институти, Жамоат хавфсизлиги университети, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти жамоалари беллашди.

Танловнинг “Аждодлар заковати” деб номланган биринчи шарти қомусий асарлардан савол-жавоб тарзида ўтган бўлса, “Мозийдан бир лаҳза” шарти тарих ҳақидаги билимларни синовдан ўтказди. “Ватанпарвар чархпалаги” шартида иштирокчилар буюк алломаларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб бердилар. Сўнгги  “Суратлардаги тарих” шарти эса юртимизнинг тарихий обидаларига бағишланди.

Қизиқарли ўтган билимлар беллашуви якунида биринчи ўрин Давлат хавфсизлик хизмати академиясининг “Ифтихор” жамоасига насиб қилди. ИИВ Академиясининг “Турон” жамоаси иккинчи, Божхона институтининг “Божхона” жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари  билан тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech