Бухоро вилояти ИИБда прокуратура ҳамда ички ишлар органи ходимлари учун “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуида ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув курсини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов онлайн видеомурожаат билан очди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг инсон ҳуқуқлари соҳасига оид халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик бўйича билим ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув курси машғулотлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВ Академияси ҳамда Малака ошириш институти вакиллари томонидан ўтказилмоқда.
Қисқа муддатли ўқув курслари якунида тингловчиларга сертификат берилади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати