Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Бухоро вилояти ёшлари оромгоҳда

29 Июль 2024, 11:07

514

ИИВ Академияси ва Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари лагери” ўқув йиғини ташкил этилди.

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида жойлашган “Порлоқ келажак” оромгоҳида ташкил этилган ўқув йиғини ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни ватанпарварлик, жамиятга дахлдорлик ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашни асосий мақсад қилиб олган.

Беш кунлик ўқув дастури асосида ташкил этилган мазкур йиғинда 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган вояга етмаган ёшлар жалб этилган. Унда болажонлар ёш тоифасига кўра гуруҳларга бўлиниб, улар билан тасдиқланган ўқув жадвали ва кун тартиби асосида вазирлик Академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан машғулотлар олиб борилмоқда.

Болажонларни ўқув йиғинларига янада қизиқтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошириш учун "Мақолни давом эттир", "Зукколар баҳси", "Пантомима", "Топишмоқлар ўлкасига саёҳат" каби қизиқарли ўйинлар ҳамда спорт мусобақалри ташкил этилиб, фаол иштирок этган ёшлар қизиқарли китоблар жамланмаси ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech