Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Бухорода юксак шоҳсупа забт этилди

24 Май 2022, 02:05

1388

19-23 май кунлари юртимиз қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада йигирмадан ортиқ давлатдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этди. 

 Чемпионат баҳслари Бухоро олимпия ва паралимпия захиралари коллежи ҳамда “Кўҳна ва боқий Бухоро” амфитеатрида бўлиб ўтди. Иштирокчилар турли ёш ва вазн тоифалари бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар. 

Мусобақанинг қизлар ўртасида кечган баҳслари терма жамоамиз аъзоси, Ички ишлар вазирлиги академияси курсанти Зарина Олимжонова учун муваффақиятли ўтди. 48 килограмм вазнда майдонга тушган вакилимиз барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медал ва Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди. 

Эътироф этиш жоизки, мазкур олтин медал Зарина Олимжонова учун биринчиси эмас. У бугунга қадар ўтказилган Жаҳон чемпионатларининг учтасида олтин, иккитасида кумуш ва яна иккитасида бронза медалларини қўлга киритган. 

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар Халқаро қўл жанги федерацияси, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси, вилоят ҳокимлиги вакиллари ва ташкилотчилар томонидан тантанали равишда тақдирланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати  

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech