Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

“Ботирма” хавфсиз маҳаллага айланади

23 Март 2026, 21:21

83

“Пойтахт намунаси” асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратишда илмий ёндашувлар ҳам кенг жорий қилинмоқда.

Чилонзор туманининг “Ботирма” маҳалласида 7 мингга яқин аҳоли, 34 та кўп қаватли уй мавжуд. ИИВ академияси вакилларининг ўрганишлари натижасида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган 8 та “жиноят ўчоғи” аниқланган.

Бу борада амалга оширилиши белгиланган манзилли чора-тадбирлар доирасида ҳудудларга 8 та замонавий камера, 53 та ташвиш тугмаси, 8 та тунги ёритгич ўрнатилди. Қўшимча 21 та патруллик йўналиши ташкил қилиниб, жамоат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилди.

“Маҳалла еттилиги” тизими вакиллари билан биргаликда 700 дан ортиқ хонадон ўрганилиб, қўшимча 41 та ижтимоий профилактика объекти аниқланди. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида маҳалла тарғиботчилари иштирокида 400 га яқин тарғибот тадбирлари ўтказилди.

– Мақсадимиз ишни рақамларда кўрсатиш эмас, аксинча маҳалла аҳли учун чинакам хавфсиз муҳит яратиш, битта жиноятни бўлса ҳам, барватқ олдини олишдир. Бунинг учун “маҳалла еттилиги”, фаоллар, барчамиз биргаликда иш олиб бораяпмиз, – дейди ИИВ академияси ишчи гуруҳи раҳбари, полковник Бахтиёр Ражабов.

Умуман, маҳаллада амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар аҳоли муаммоларини ўрганиш, ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, жиноятчиликни жиловлашга хизмат қилмоқда. Обод ва хавфсиз маҳаллада эса юртдошларимиз фаровон турмуш кечиради.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech