Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи билан мулоқот

12 Феврал 2026, 17:36

132

ИИВ академиясида “Мулоқот” клуби доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси ташаббуси билан ўтказилган тадбирга Жамоат хавфсизлиги департаментининг Пробация бошқармаси бошлиғи, полковник Азамат Ўроқов таклиф этилди.

Учрашувда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга тортилган шахслар билан ишлаш, мазкур фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда пробация назоратининг аҳамияти, профилактика инспекторининг асосий вазифалари ҳақида сўз борди.

Курсантлар ихтисослик фанлари бўйича билимларини мустаҳкамлаб, муаммоли ҳолатларни ҳал қилиш, ностандарт вазиятларда қонун доирасида ҳаракатланиш, касбий кўникмаларни ошириб бориш юзасидан тавсиялар олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech