Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Бошқарув кўникмалари мустаҳкамланди

18 Июнь 2022, 10:06

1707

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курслари якунланди.

Замонавий таълимнинг илғор ёндашувлари асосида ўтказилган машғулотлар давомида ИИВ Академияси магистратурасининг 146 нафар тингловчиси бошқарувга оид билим ва кўникмаларни эгаллади. Тажрибали мутахассислар томонидан раҳбарлик салоҳиятини юксалтириш, фаолиятни самарали ташкил этиш, ижро самарадорлигини ошириш, жамоани бошқаришда етакчиликни намоён этиш, ностандарт вазиятларда самарали қарорлар қабул қилиш сингари долзарб йўналишларда тренинглар олиб борилди. 

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби ўқув курслари ички ишлар органлари фаолиятини замон талаблари даражасида ташкил этишга, ходимларнинг раҳбарлик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Ўқув йиғини якунида Давлат бошқаруви академиясининг биринчи проректори Худойқул Азизов машғулотларнинг муҳим жиҳатларини алоҳида таъкидлаб ўтган ҳолда тингловчиларга сертификатларни топширди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech