Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

BОМCА вакиллари тренинг машғулоти ўтказди

13 Апрель 2023, 07:04

1151

13 апрель куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда чегараларни бошқариш бўйича кўмак дастури (BОМCА) томонидан навбатдаги тренинг машғулоти ўтказилди.

Онлайн форматда ўтган тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғис ва Латвия Республикаларининг асосий ҳамкорлар сифатида белгиланган давлат органлари ва тузилмалари вакиллари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тасарруфидаги ихтисослашган илмий марказлар ва таълим муассасаларидан эксперт ҳамда мутахассислар иштирок этди.     

Тренинг одам савдоси қурбонлари, ноқонуний мигрантлар, шунингдек террорчи шахслар профилини аниқлашнинг замонавий усуллари бўйича кўникмаларни оширишга бағишланди. Хорижлик мутахассислар томонидан чегара ва божхона пунктларида профайлинг методи орқали ушбу тоифадаги шахсларни аниқлаш, тақиқланган буюм ва воситаларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш, шубҳали шахс ва юкларни текшириш чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан машғулот ўтказилди.  

Минтақа давлатларида чегара назоратини халқаро тажриба ва стандартларга мослаштириш мақсадида ташкил этилган тренингда ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳам қизғин фикр алмашдилар.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech