Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Болаларга боғ қолади

12 Ноябрь 2022, 07:11

763

“Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган эзгу ишлар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академияси ташаббуси билан пойтахтимиздаги “SOS болалар шаҳарчаси”да кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Тадбир аввалида маскан тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди. Шундан сўнг ҳудудларга 142 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Фаол курсантларнинг саъй-ҳаракати билан кўкаламлаштириш юмушлари бажарилиб, экилган манзарали дарахтларга ишлов берилди.

Қувонарлиси, “Долзарб 40 кунлик” доирасида пойтахтимизнинг бошқа маҳаллаларига ҳам дарахт экиш режалаштирилган.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech