ИИВ академиясида “хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” таълим йўналиши бўйича ўқиётган курсантлар учун викторина ташкил этилди.
Ёшларнинг касбий қизиқишини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соҳа учун юқори малакали психолог кадрлар тайёрлаш тадбирдан кўзланган асосий мақсад бўлди.
“Савол-жавоб”, “Детектив саволлар” ва “Интеллектуал топшириқ” шартлари бўйича ўтган мусобақа курсантларнинг назарий билими, дунёқараши, мантиқий фикрлаши, теркор вазиятда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Қизиқарли беллашув якунида “Амалиётчи психологлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати